Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124 сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови Жиззах вилояти Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимида бўлиб ўтди.
Кўрик танлов Жиззах шаҳридаги қадимий Хўжа Нуриддин Ҳожи мадрасасида ўтказилди. Кўрик танлов натижаларига кўра, “Энг фаол ёш ҳунарманд” номинацияси бўйича Қобулова Дилафруз “Тўқувчилик” йўналиши бўйича 1-ўринни, 2-ўринни Зоиржонов Бунёд “Ёғоч ўймакорлиги”, 3-ўринни Маматқулов Суннат “Темирчилик” йўналишлари бўйича эгаллашди.
“Энг фаол ёш тадбиркор” номинацияси бўйича 1-ўринни Мелибоева Нодира “Болалар кийими ишлаб чиқариш” йўналиши бўйича, 2-ўринни Турапжонова Дилшода “Дурадгорчилик” йўналиши бўйича, 3-ўринни Камолова Дилафруз “Миллий кийимлар” йўналиши бўйича эгаллашдилар.
“Энг фаол ёш коммунал соҳа мутахассиси” номинацияси бўйича 1- ўринни Корганбаев Мансурбек Жиззах шаҳар Сувоқава ишлаб чиқариш бошқармасидан, 2-ўринни Исроилов Ғофур Жиззах туман ободонлаштириш бошқармасидан.3-ўринни Турсунов Азиз Жиззах шаҳар ободонлаштириш бошқармасидан эгаллашдилар.
Кўрик танлов ғолибларига эндиликда бевосита вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар берилди.
Кўрик танлов бевосита Жиззах вилоят “Камолот” ЁИҲ, “Ҳунарманд уюшмаси” Жиззах вилоят бошқармаси, Жиззах вилоят Савдо саноат палатаси ва касаба уюшма ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Кўрик танловда иштирок этган барча иштирокчилар эсталик совғалари, дипломлар билан тақдирланишди.
Кўрик танлов Жиззах вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси масъул ташкилотчиси раҳбарлигида ташкил этилди.
Ташкил этилган кўрик танлов Жиззах шаҳар телевиденияси орқали суратга олиниб намойиш этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: