Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсат йиғилиши

Бирлашма кенгаши раёсати йиғилишида: Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2014 йил I-чораги давомида фаолияти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2014 йил 19 апрелдаги 16-1 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2014 йил I-чораги давомидаги фаолияти тўғрисида”ги қарори ҳақидаги ва режадаги бошқа масалалар кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар тасдиқланди. Йиғилишда бирлашма раиси биринчи чоракда касаба уюшмаси ташкилотларининг  қилинган ижобий ишлари тўғрисида хисобот берди. Шу билан биргаликда тармоқ касаба уюшма ташкилотларида хар бир йўналиш бўйича қўйилган хато ва камчиликлар батафсил мухокама қилинди. Тармоқ туман (шахар) касаба уюшма кенгашлари ва қўмиталарига аниқ вазифалар белгиланди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатида белгилангандек, ўз вазифаларини бажаришга масъулиятсизлик билан қараётган бирлашма кенгаши аппарат ходимларига нисбатан қаътий чоралар кўриш масаласи амалиётга киритилиб, бирлашма кенгашининг баъзи масъул ходимлари ўз зиммаларидаги вазифаларни масъулият билан бажара олмаётганлиги,  масъул этиб белгиланган туманларда ташкилий, молиявий, маданий-маърифий, спорт масалаларда камчиликлар бартараф этилмаганлиги, нодавлат ташкилотларни тизимга жалб этиш ва  бошланғич ташкилотлар фаолиятини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш юзасидан етарли иш олиб бормаганлиги учун, бирлашма кенгаши молия бўлими мудири, ижтимоий суғурта бўлими етакчи мутахассиси, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири,  ташкилий ишлар бўлими мудири ва меҳнатни мухофаза қилиш бўлими етакчи мутахассисларига тегишли интизомий жазо чоралари кўрилиб, апрел ойи рағбатлантириш-мукофот тўловларидан махрум қилинди.    

Шунинг билан биргаликда  Вилоятда 2014 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ёзги мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисидаги масала мухокама қилиниб, барча турдаги болалар оромгоҳларини мавсумга тайёрлаш, болаларни сифатли соғломлаштириш ва дам олишини ташкил этиш бўйича ҳокимликлар, тегишли корхона, ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди ва бу борада жорий йилнинг 15 мартидан ташкил этилган вилоятдаги мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан мавсумга тайёргарлик ишларининг бориши кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар тасдиқланди.

 

  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши томонидан 2014 йил 19-апрелда қабул қилинган:  16-3 сонли “Жиззах, Самарканд ва Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотларида «Бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш Дастури» ижросининг боришини ўрганиш якунлари тўғрисида”ги раёсат қарори танқидий тарафдан кўриб чиқилди.  Шунингдек “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерцияси Кенгаши ишчи-гуруҳи томонидан Тошкент шаҳридаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш якунлари хақида”ги 16-2 сонли раёсат қарори атрофлича мухокама қилиниб, Тошкент шахридаги бошланғич ташкилотларида йўл қўйилган хато-камчиликлар Жиззах вилоят тармоқ ташкилотларида ҳам учраши мумкинлигини ҳисобга олиб, хато-камчиликларни такрорланмаслигини олдиниши олиш учун  тегишли чора-тадбирлар тасдиқланди.   

Йиғилишида  иш режасидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб,  тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!