Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 9 апрельдаги ”Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 16-72 “о” сонли ҳамда Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг ушбу масала бўйича шу йил 14 апрелда қабул қилинган 19-25 “о” сонли қарорларига асосан вилоятнинг шахар ва туман маданият бўлимлари қошидаги болалар бадиий жамоалари ўртасида кўрик-танлов ўтказилди.
“Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг биринчи босқичи шахар ва туман маданият бўлимларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоалари ва якка ижрочилар ўртасида ўтказилиб, уларда 236 нафар 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган иқтидорли болалар иштирок этишди.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичи шу йилнинг 7 май куни Жиззах шахридаги 1-сон Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Унда Жиззах шахри ва туманлардан келган 118 нафар болалар ўз санъатларини намойиш қилдилар.
Кўрик-танловнинг 6 та йўналиши бўйича ғолиблар аниқланди, жумладан:
–анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича 1 уринни Пахтакор туманидан Абдувахобов Жавохир, 2 уринни Жиззах шахридан Хайдаров Мурод ва 3 уринни Жиззах туманидан Алижонов Асадбек;
–эстрада қўшиқчилиги йўналиши бўйича 1 уринни Жиззах шахридан Тожибоев Хожиакбар, 2 уринни Дўстлик туманидан Худайбердиев Сарвар ва 3 уринни Фориш туманидан Хайдарова Фотима;
–якка чолғу ижрочилиги йўналиши бўйича 1 уринни Жиззах шахридан Абдусаломов Ислом, 2 уринни Ғаллаорол туманидан Сайфутдинова Мафтуна, ва 3 уринни Зарбдор туманидан Абдусаидов Сардор;
–ансамбл чолғу ижрочилиги йўналиши бўйича 1 уринни Жиззах шахри дуторчи қизлар гуруҳи, 2 уринни Дўстлик туман чолғу гуруҳи, ва 3 уринни Бахмал туман чолғу гуруҳи;
–якка рақс ижрочилиги йўналиши бўйича 1 уринни Ғаллаорол туманидан Ботирова Лобар, 2 уринни Фориш туманидан Тоғаева Гулмира ва 3 уринни Зомин туманидан Хасанова Шахзода;
–жамоа рақси ижрочилиги йўналиши бўйича 1 уринни Ғаллаорол туман раққоса қизлвр гуруҳи, 2 уринни Жиззах шахар раққоса қизлар гуруҳи ва 3 уринни Бахмал туман раққоса қизлар гуруҳи эгалладилар.
Уларга вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди. Кўрик-танлов ғолиблари 2014 йил июн ойида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланма олдилар.

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши 
				 
			 
 
		
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: