Ташкил этилган ушбу амалий семинар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2014 йил 2 майдаги ТН-03/733 сонли хатига асосан Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2014 йил 6-май 20-4о сонли “Ўқув –семинарни ташкил этиш тўғрисида”ги раёсат қарорига биноан 2013 йилда ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг вилоят, республика босқичида иштирок этган ва фаолияти намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларда амалий ўқув-семинар ўтказишдан иборат бўлиб, бунда ушбу ташкилотларнинг намунали фаолиятини оммалаштириш, уларнинг ишини кўрсатиш, бошқа тармоқ бошланғич ташкилотлари билан тажриба алмашиш, касаба уюшмалари фаолларининг интеллектуал ва маънавий салохиятини юксалтириш, бошланғич ташкилотлар олдига қўйилган вазифалар ва истиқболли режалар бажарилишини ташкил этиш сохасида уларнинг фаолият самарадорлигини оширишга қаратилди.
Дастлаб, тасдиқланган ўқув-семинар дастурига мувофиқ семинар иштирокчилари икки гурухга бўлиндилар, бирлашма кенгаши томонидан ташкил этилган иккита автобусга икки йўналиш бўйича 1-гурух (таълим, фан ва маданият, агросанаот, алоқа, ёқилғи энергетика ходимлари тармоғи) “Жиззахдонмахсулотлари” ОАЖ ва Жиззах политехника институти, 2-гурух (соғлиқни сақлаш, истеъмол товарлари, давлат муассасалари, металлургия, қурилиш-транспорт тармоғи) “Жиззах” кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатория ва вилоят ногиронлар минтақавий реаблитация маркази бошланғич касаба уюшма қўмитларига бориб уларнинг намунали фаолиятлари билан танишиб қайтдилар.
Иштирокчилар касаба уюшма фаолияти намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларнинг олиб бораёган ижобий иш тажрибалари билан танишиб қайтганларидан сўнг тадбирнинг асосий қисми амалий ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н. Пардаев кириш сўзи билан бошлаб берди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ў.Адилов “Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишнинг устивор вазифалари” ҳақида маъруза қилди.
Шундан сўнг вилоят касаба уюшма бирлашмаси кенгаши бўлим мудирларининг ўқув-семинар дастури бўйича белгиланган мавзуларда маърузалари эштилди.
Шунингдек, “Энг намунали бошланғич ташкилот-2013” танлови ҳудудий босқичида турли номенациялар бўйича ғолиб бўлган, АСМ ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Жиззахдонмахсулотлари” ОАЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Юсупов, танловнинг ҳудудий босқичида давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидан ғолиб деб топилган Вилоят ногиронлар минтақавий реаблитация маркази касаба уюшмаси қўмитаси раиси Мансурова Санобар, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги танлов ғолиби Жиззах политехника институти касаба уюшмаси қўмитаси раиси Қ.Такабоев лар сўзга чиқиб, ўзларининг касаба уюшмаси қўмитасидаги ижобий иш тажрибаси билан ўртоқлашдилар.
Семинар якунида бахс, мунозара, савол, жавоблар бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: