2014 йил 23 майда Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши биносида “Соғлом бола йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Концепцияси” талаблари асосида вилоят мактаб ўқувчиларининг 2014 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг вазифалари” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.
Семинарда стационар оромгоҳлар раҳбарлари ва ходимлари, вилоят ҳокимлиги, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари, тегишли вилоят идоралари, муассасалари ва тасарруфида оромгоҳлари бўлган хўжалик органлари раҳбарлари, касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари, жами 124 нафар иштирокчи қатнашди.
Семинарни кириш сўзи билан Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси ўринбосари Н.М.Пардаев очди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши масъул ходими Ў.Адиловнинг маърузасида 2014 йилги ёз мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этишда касаба уюшмаларининг роли тўғрисида батафсил тушинтириш берилди.
Бирлашма Кенгаши раисининг ўринбосари А. Ихтиёров “2013 йил болаларни соғломлаштириш мавсумида йўл қўйилган камчиликлар ва 2014 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг вазифалари тўғрисида” маъруза қилди. Шунингдек, Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 14 майда бўлиб ўтган “Болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг кенгайтирилган селектор мажлиси” қарорида белгиланган топшириқ ва вазифалар юзасидан ахборот берилди.
Шундан сўнг, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи қошидаги Ишчи гуруҳлар раҳбарларининг маърузалари, мутасадди идоралар ахбороти тингланди. Семинарда вилоят ҳокимлигининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича котибият мудири З.Иргашев сўзга чиқди.
Семинарнинг 2-қисмида оромгоҳ раҳбарлари, бош етакчилари, ҳўжалик мудирлари, ҳисобчилар ҳамда ички ишлар ходимлари билан секцияларда амалий машғулотлар ўтказилди.
Оромгоҳ раҳбарлари ва ходимларига болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг мақсади, вазифалари ва функцияларини ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби билан боғлиқ бўлган меъёрий ҳужжатлар ва қўлланмалар тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: