Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124 сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш, ҳамда 2014 йил “Соғлом бола йили” муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар Кенгашининг ташаббуси билан Республика “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши ҳамкорлигида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан вилоятда бир мунча ишлар амалга оширилди.
Жорий 2014 йилининг апрел-май ойларида вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, ҳамда туман(шаҳар)ларда 2 босқичли кўрик танлови бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 1 апрелидан 15 апрелига қадар 1-босқичида, яъни бевосита корхона ва ташкилотларда, 15 апрелдан 30 апрел кунлари 2 босқичда туман (шахар)лар миқёсида ўтказилиб, унда 221 та ортиқ корхона ва ташкилотлардан жами 710 нафардан зиёд ёш мутахассислар 12 номинация бўйича иштирок этдилар.
Ҳар бир босқичда кўрик танлов ғолиблари тегишли тарзда рағбатлантирилиб борилди. Ушбу тадбир жараёнларида амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотлар вилоят ва Республика оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилди.
Кўрик танловнинг бўлиб ўтган икки босқичларида танлаб олинган 61 нафар танлов ғолиблари вилоят миқёсидаги 3-босқичида ўзаро бахс олиб бордилар.
5 кун давом этган ушбу кўрик танловининг 3 босқичи саралаш жараёнидан сўнг вилоят босқичига якун ясалди. Ушбу босқичда вилоятдаги 16 ёшдан 30 ёшгача 2-босқичда ғолиб бўлган ёшлар 12 турдаги номинациялар бўйича иштирок этдилар. Кўрик танловини ўтказиш бўйича ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан иштирокчиларнинг 11 нафари 1- ўринга, 7 нафардан эса 2 ва 3-ўринларига муносиб деб топилдилар.
2014 йилнинг 27 май куни мазкур тадбирни ўтказишга ҳамкор ташкилотлар иштирокида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, “Камолот” ёшлар кенгаши ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими, вилоят ҳалқ таълими ва савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари томонидан танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими Жиззах шаҳар 1- сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида тантанали равишда ташкил этилди. Мазкур тадбирда 1,2,3 ўринни олган ёшларга тегишли Дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг масъул ходими Адилов У.М. иштирок этди ва сўзга чиқди.
Тақдирлаш маросими тадбирида вилоят санъат усталари иштирокида тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: