Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси 2014 йил йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури”нинг 26-банди, 19 февралдаги ПҚ-2133-сон Қарори билан тасдиқланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг тадбирларининг 56, 114-бандлари ижросини таъминлаш ҳамда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари-болаларга” акцияси ўтказилди.
Акция тадбирида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Бахриддинов байрам иштирокчиларини табриклади.
Тадбир давомида вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли Жиззах шахридаги 29 сон Меҳрибонлик уйига Ўзбекистон касаба уюшма Федерация кенгашининг эсдалик совғаси- бир дона компьютер жамламаси (принтер 3в1 билан) Ёшлар кенгаши аъзолари томонидан топширилди.
Тадбир сўнгида вилоят ҳарбий қисмларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда Жиззах шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби баъдий ижодий гуруҳи иштирокида маданий тадбир уюштирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: