1957 йилда қурилган ва анча ночор ҳолатга келган ушбу оромгоҳда жорий йилда амалга оширилган катта ҳажмдаги капитал реконструкция ишларига “Ўзпахтасаноат” бирлашмаси томонидан 5,0 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратилди.
Оромгоҳдаги барча хоналар алоҳида дид билан энг замонавий мебел, маиший техника воситалари, ошхона анжомлари билан жиҳозланди. Оромгоҳ ҳудудига замонавий дизайн асосида янги кўриниш берилди ва ободонлаштирилди.
Ёзги дам олиш мавсумининг ҳар бир навбатдаги босқичида вилоятнинг 150 нафар болаларини ўз қучоғига олувчи ушбу оромгоҳда жорий йилда 450 нафар болаларнинг мароқли хордиқ чиқариб, саломатликларини мустахкамлаб олишлари кутилмоқда.
Замонавий кўриниш олган, шинам ва қулай оромгоҳнинг тантанали очилиш тадбири жорий йилнинг 26 июн куни ўтказилди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси Т.Нарбаева иштирок этди ва дам олаётган болалар, ташриф буюрган ота-оналар, қурувчиларни табриклаб, оромгоҳга совға тақдим этди.
Шунингдек оромгоҳнинг очилиш тадбирида Жиззах туманидаги “Қуёшли Парда” фермер хўжалиги раиси Ўзбекистон Қахрамони П.Зиётов, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари М.Бобожонов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ.Жабберганов, қурувчи ташкилот вакиллари, вилоят корхона ва ташкилотлари рахбарлари қатнашдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: