Ўқув-семинар йиғилишида вилоятдаги корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги, саноат ташкилотлари, қўшма корхона, хусусий фирма раҳбарлари ва уларнинг вакиллари 77 нафар, шундан ҳар бир тумандан 4 тадан жами 44 та фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этишди. Бундан ташқари агросаноат мажмуи ходимлари, таълим, фан ва маданият ходимлари, соғлиқни сақлаш ходимлари туман, шаҳар касаба уюшма кенгаш, қўмита раислари ва йирик бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ҳам қатнашишди.
Ўқув-семинарни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.Пардаев кириши сўзи билан очиб берди.
Ўқув-дастуридаги масалалар бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқаро Меҳнат ташкилотининг ўзаро хамкорликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида” Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бўлим мудири Зафар Иркинович, “Корхона ва ташкилотларда меҳнат муносабатлари ҳамда уларни тартибга олишда иш берувчиларнинг вазифаси” тўғрисида бирлашма кенгашининг юридик бўлими мудири Эркин Абдугаппарович, “Корхоналарда меҳнат мухофазаси бўйича ишларни ташкил этиш ва ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда иш берувчиларнинг вазифаси” тўғрисида бирлашма кенгашининг мехнатни мухофаза қилиш бўлими мудири Абдурауф Сангилович, “Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш ҳамда Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конференцияларни амалга оширишда иш берувчилар олдидаги вазифалар” тўғрисида бирлашма кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими мудири Илхом Санаваровичлар маъруза қилишди.
Ўқув-семинар иштирокчиларига буклет, қўлланма, тавсиялар тарқатилди.
Маърузалардан сўнг иштирокчилар ўртасида мулоҳаза ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: