“Соғлом бола йили” Давлат ва Федерация Кенгаши дастурларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан “Касаба уюшмалари болаларга” акцияси доирасида ўтказилган “Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” тадбирида илк бор мактабга борадиган ўқувчиларга санитария-гигиена қоидалари, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, атроф-муҳитни, кийим-кечакларни тоза, озода ҳолда тутиш қоидаларини ўргатиши назарда тутилган.
Жорий йилда Жиззах вилоятининг энг чекка Арнасой ва Зафаробод туманлари мактабларида илк бор мактабга бораётган 785 нафар биринчи синф ўқувчилари ўртасида ушбу акцияни ўтказиш режалаштирилган эди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 29 июльдаги 18-10 “о” сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йилнинг 5 сентябр куни эрталаб Арнасой ва Зафаробод туман марказларида байрамона безатилган жойларда барча тадбир иштирокчилари, туман хокимликлари, ҳалқ таълими бўлими ходимлари, умумтаълим мактаб директорлари ва касаба уюшмалари фаоллари йиғилиб, биринчи синф ўқувчилари иштирокида гигиена дарсини ўтказиш ва Федерация Кенгаши томонидан тайёрланган совғаларни уларга топшириш тадбири ўтказилди.
Арнасой туманидаги 9 та ва Зафаробод туманидаги 12 та умумтаълим мактабларининг 785 нафар 1-синф ўқувчилари ўртасида интерфаол усулда ўтказилган дарсларда синф раҳбарлари, тиббиёт ходимлари ва касаба уюшма вакиллари савол-жавоб тариқасида, оддий сўзлар билан болаларга санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш зарурлиги туғрисида сўзлаб беришди.
Жиззах вилоятининг энг чека туманларида ўтказилган ушбу тадбирларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходими Зафар Набиев иштирок этишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: