Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига Сурхандарё вилоятининг Шўрчи, Узун, Сариосиё туманларидан келган уюшмаган аҳолидан ташкил топган теримчилари номидан Музаффаров Абдурахмон 82 нафар теримчилар номидан Зарбдор тумани Керез маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Ютуқ майдони” фермер хўжалигида пахта териб, терим пулини ўз вақтида ололмаётганлиги сабабли Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 1092 ишонч телфонига мурожаат қилиб, терим пулларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраган.
Мурожаатни Кенгашнинг Меҳнат инспекцияси ходимлари ва Миллий мониторинг ишчи гуруҳи томонидан жойида ўрганиб чиқилди, “Ютуқ майдони” фермер хўжалиги рахбари билан учрашиб, музокора олиб борилди ва музокора йўли билан мурожаатчи Музаффаров Абдурахмон ҳамда 82 нафар теримчиларга жами 123 (бир юзи йгирма уч) миллион сўм пахта терим пуллари ундириб берилишига эришилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: