Семинарни Жиззаҳ вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н. Пардаев кириш сўзи билан очди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Миллий мониторинг ҳудудий гуруҳи раҳбари Н.Гиясов Ўзбекистонда болалар меҳнати бўйича Миллий мониторинги ҳудудий гуруҳи томонидан 2014 йилнинг 18 сентябридан 25 октябргача Жиззах вилояти худудида ўтказилган мониторинг натижалари якуни ҳақида тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 майдаги “Ҳалқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларини 2014-2016 йилларда амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 132-сонли қарорининг бажарилиши юзасидан вилоятда олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, семинар ишида Жиззах вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи О.Эсанов меҳнат қонунчилиги масалалари юзасидан вилоятда олиб борилаётган ишлар, бу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш чора-тадбирлари ҳақида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлими мутахассиси Т.Шукуровнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган меҳнат соҳасидаги барча конвенциялар мазмун моҳияти ва унга амал қилиш борасидаги вазифалар юзасидан маърузалари тенгланди.
Семинар иштирокчилари томонидан Жиззах вилоятида болалар меҳнатини оғир шаклларини тақиқлаш ва уни бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: