Кенгайтирилган Раёсат йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 24 октябрда бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинган қарорларни ижросини таъминлаш юзасидан масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, “Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг 2014 йил 9 ойи мобайнидаги фаолияти тўғрисида” масала юзасидан вилоят бирлашмаси раиси Н.Пардаевнинг маърузаси тингланди. Ўтган даврда айрим хато-камчиликларга йўл қўйганлиги оқибатида кескин танқид остига олинган туман ва шахар кенгашлари ходимлари йиғилиш иштирокчилари олдида сўзга чиқишиб, уларни қисқа вақт давомида бартараф этиш чоралари тўғрисида тўхталишди.
Шунингдек йиғилишда “Вилоят касаба уюшма ташкилотларининг “Соғлом бола йили” дастурининг ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”, “2014 йил болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг якуни тўғрисида”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 14 октябрдаги 19-5 сонли “Ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича касаба уюшма ташкилотларининг олиб бораётган ишлари ва келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлари тўғрисида”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 24 октябрдаги 19-10 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот сайловларини ўтказиш тўғрисида”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг комплекс интеграллашган ахборот тизимини яратиш концепцияси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг 2014-2020 йилларга мўлжалланган стратегик дастури тўғрисида” ги ва бошқа, жами 19 та долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: