Ўқув – семинарга “Жиззахавтойўл” корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти тизимидаги йўл хўжалиги корхоналари цех касаба уюшма қўмита раислари, ҳуқуқшунослар, кадрлар бўйича инспекторлари, меҳнат муҳофазаси мухандислари ва касаба уюшма фаолларидан жами 56 киши иштирок этишди.
Ўқув-семинар ишида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг масъул ходимлари Р.Сангилов (меҳнат мухофазаси бўлими), Э.Умурзақов (юридик бўлим), И.Юнусов (ташкилий ишлар бўлими), А.Азимов – “Ишонч” ва “Ишонч-доверие” газеталари мухбири, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Эргашевлар иштирок этишди ва ўз мавзулари бўйича маъруза қилишди.
Семинар якунида қатнашчилар ва нотиқлар ўртасида савол-жавоблар орқали фикр алмашувлар бўлиб ўтди.Семинар қатнашчилари томонидан тизимдаги барча корхоналар ва ташкилотлар маъмуриятлари ва касаба уюшма ташкилотлари учун тавсияномалар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: