Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг вилоят ҳудудидаги ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликдаги чора-тадбирлари ҳамда бирлашма Кенгашининг 2013 йил 26 декабрдаги 17-5 сонли қарорига асосан Конституция куни арафасида ўтказилган ушбу тадбирда 9113 ҳарбий қисмда хизмат қилувчи ҳарбийлар, ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларидан жами 300 киши иштирок этди.
“Биз шўх болажон, ўйнаб куламиз шодон, ушбу озод Ватаннинг эртасимиз ҳар қачон!” шиори остида ўтган кўрик-танлов иштирокчилари ижросида она ватанга садоқат, ота-онага бўлган мехр-муҳаббат туйғулари тўғрисида, чегара қўшинлари хизматини улуғловчи ҳамда кириб келаётган янги йилга бағишланган куй, қўшиқ, рақслар ва шеърлар янгради.
Ушбу байрам тадбирида Республика Миллий Ҳавфсизлик Хизматининг чегара қўшинларига қарашли Шавкат Эргашев раҳбарлигидаги ашулла ва рақс ансамблининг концерти намойиш этилди.
Тадбир ниҳоясида ҳакамлар ҳайати томонидан аниқланган кўрик-танлов ғолибларига вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: