Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2014 йил 1 декабрдаги “3 декабрь – Ҳалқаро ногиронлар куни”ни ўтказишда иштирок этиш тўғрисида”ги 22-3 “с” сонли Раёсат қарорига асосан “Вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар” махсус мактаб-интернати биносида ўтказилган ушбу тадбирда касаба уюшма ташкилоти фаоллари, ўқитувчи-мураббийлар ва маъмурият аъзоларидан жами 120 киши иштирок этди.
Байрам тадбири иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Республика Конституцияси қабул қилинган куннинг 22 йиллигига бағишланган тантанали мажлисда сўзлаган маърузаси барча тоифадаги фуқароларда катта тааъсурот қолдирганини, ҳалқимизнинг эзгу ва олий жаноб мақсадлари ушалиши йўлида жипслашиши ва ҳамжиҳат бўлиши зарурлиги тўғрисида сўзлашди.
Тадбир ниҳоясида мактаб-интернатнинг 23 нафар энг фаол ногирон мураббийларига вилоят бирлашмаси совғалари тантанали топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: