Бирлашма кенгашининг навбатдан ташқари раёсат йиғилишида: “Вилоятдаги пахта тозалаш акциядорлик жамиятларида меҳнат қонунчилигига риоя қилинишини аҳволи тўғрисида”ги масалани ўрганиш юзасидан бирлашма кенгаши юридик бўлими мудири Э.Умурзаковнинг ахбороти тенгланди. Йиғилишида ўрганишлар натижаси кўра ушбу корхоналарнинг ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассисларининг ҳуқуқий саводхонлиги етишмаслиги оқибатида энг кўп қонунбузарликлар келиб чиқаётганлиги қайд этилиб, 2015 йил 15 январга қадар пахта тозалаш корхоналарда меҳнат қонунчилиги масалаларида ўқув-семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш бўйича “Ҳамкорлик Дастури” ишлаб чиқиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, “Бахмал туман тармоқ ташкилотларида нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмаларига жалб этиш соҳасида амалга оширилган ишлари тўғрисида”ги масала юзасидан бирлашма кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусовнинг ахбороти тенгланди. Йиғилишда ушбу масала атрофлича муҳокама этилиб, Бахмал туманида касаба уюшмалари тармоқ кенгашлари ва қўмиталари томонидан нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш ишларига етарли эътибор қаратмаганликлари кўрсатиб ўтилди ва бу борада тегишли вазифалар топширилди.
Йиғилишида режадаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: