Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Давра суҳбати

2014 йилнинг 19 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тасдиқланган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2014-2016 йиллар учун Бош келишувнинг 43 бандини бажарилишини таъминлаш юзасидан вилоят касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари ўртасида  “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги Давра суҳбати бўлиб ўтди.   

Суҳбат чоғида вилоятда амалдаги Бош келишув асосида вилоят миқёсида 1 та минтақавий, 13 та туман (шаҳар) миқёсидаги тармоқ  келишувлари, бевосита корхона ва ташкилотларда эса 6788 та жамоа шартномалари амал қилиниб, касаба уюшмалари аъзолари меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахсларнинг 98,7 фоизи жамоа-шартномавий муносабатлар билан қамраб олинганлиги, шунингдек жамоа шартномалари ва келишувлари ижросини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини давр талаби асосида зарур банд ва бўлимлар билан бойитиш, бу орқали ходимларга қулай меҳнат ва дам олиш шароитларини яратишга алоҳида эътибор берилаётганлиги, натижада ходимлар иш берувчи ва касаба уюшмалари ўртасидаги ижтимоий шериклик асосида яратиб берилаётган кўплаб имтиёз ва кафолатлардан фойдаланаётганликлари таъкидлаб ўтилди.         

Шу ўринда жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун вилоят бўйича ўрта ҳисобда бир ходимга 2013 йилда сарфланган маблағ 523632 сўмни ташкил этди. Ҳисобот йилида жамоа шартномалари орқали меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари учун харажатлар 3958,0 млн.сўмга етди.  Вилоят бўйича ойлик номинал ўртача иш ҳақи жорий йилининг 9 ойлик якунларига кўра 678368 сўмни ташкил этди.    

Юқоридагилар билан бир қаторда Давра суҳбатида бевосита жамоа шартномалари бажарилишини таҳлил этиш жараёнида жойларда меҳнаткашлар томонидан билдирилган савол ва таклифларни муҳокама қилиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид зарур чора-тадбирларни белгилаш, уларни биргаликда амалга ошириш масалалари вилоят касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Жонли мулоқот тарзида ўтказилган Давра суҳбатида меҳнат соҳасидаги муаммоли масалаларнинг бир қисми ижобий ҳал этишга эришилди, қолганлари эса касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши билан ҳамкорликда тегишли тарзда кўриб чиқилиши белгилаб олинди.   

Давра суҳбатида Жиззах вилоят ҳокимлиги котибият мудири, Омбудсманнинг ҳудудий вакили ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси, шунингдек адлия, прокуратура, солиқ, молия, банк, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, Фермерлар кенгаши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Федерацияси ҳудудий бўлинмаси, савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши вакиллари иштирок этдилар.  Мавзу юзасидан амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш учун  маҳаллий ва “Ишонч” рўзномалари  ходимлари таклиф этилди.

Шунингдек, давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши компьютерлаштириш бўлими мудири З.Набиев иштирок этди ва тадбир юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!