Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2014 йил 5 декабрдаги № 23-3 “c” сонли ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2014 йил 24 октябр № 19-10 сонли “ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот сайловларни ўтказиш тўғрисида” ги Раёсат қарорига асосан туман, шахар касаба уюшмаси кенашлари ва бошланғич ташкилотлар касаба уюшмаси қўмита раислари учун ҳисобот – сайловларни ўтказилишини, тармоқ касаба уюшмалари Уставларига риоя этилишини ва савияда ўтказишда уларга амалий ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Таълим фан ва маданият, агросаноат мажмуи, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, давлат муассасалари ва жамоат хизмати, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, транспорт – қурилиш, алоқа, металлургия, ёқилғи, кимё ва энергетика ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман, шахар ташкилот ва ўқув муассасаларда белгиланган жадвал асосида “Ҳисобот сайловлари ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби, ҳисоботлари ҳамда жамоа шартномаларининг қабул қилиниши, жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, ва бажарилиши” бўйича ўқув-семинарлари ўтказилди.
Семинар сўнгида бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари томонидан берилган саволларга бирлашма ходимлари ва вилоят тармоқ масъул ташкилотчилари тегишли жавоб беришди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: