Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси ўринбосари Махмадалиев Бахтиёр Хасанович иштирок этди. Ўтказилган Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси навбатдаги ХII кенгаш Мажлиси кун тартибига қуйидаги учта масала қўйилди:
1.Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши фаолиятининг 2014 йил якунлари ва 2015 йилдаги устивор йўналишлари тўғрисида.
2.Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг VII ҳисобот-сайлов Конференциясини чақириш тўғрисида,
3.Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.Пардаев сўзга чиқиб, Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши фаолиятининг 2014 йил якунлари юзасидан танқидий маъруза қилди, маърузада бирлашма кенгашининг ташкилий, ижтимоий ҳимоя бўлимлари, айрим туман тармоқ кенгашларининг фаолияти қаттиқ танқид қилинди, шунингдек бирлашма кенгашининг 2015 йилдаги устивор йўналишлари белгилаб олинди.
Мухокама қилинган масала юзасидан вилоят кенгаши аъзоси, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи Х.Алимова, вилоят электр тармоқлари ОАЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.Ўринов, Зафаробод туман АСМ ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси М.Ҳакимова, таълим, фан ва маданият ходимлари Дўстлик туман кенгаши раиси А.Гаппаров ва бошқалар сўзга чиқиб, ўзларининг фикрлари ва таклифларини билдирдилар.
Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси ўринбосари Махмадалиев Бахтиёр Хасанович сўзга чиқиб, мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, шунингдек касаба уюшмалари Федерацияси тизимида ҳисобот даврида амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти ҳақида маъруза қилди.
Кун тартибидаги иккинчи ва учунчи масалалар юзасидан Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров ахборот берди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: