2016 йил сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида вилоятнинг шаҳар ва туманларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 20 июлдаги “Истиқлол ғунчалари” кўрик танловини ўтказиш тўғрисида”ги 3-5 сонли қарори асосида маданият саройлари ва марказларида фаолият юритиб келаётган болалар бадиий жамоалари ўртасида кўрик-танловлар бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, Фориш туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари туман кенгаши томонидан фарзандларимизни бадиий ҳаваскорликка ва санъатга жалб этиш орқали уларда мустақиллик туфайли тикланаётган қадриятларни эъзозлаш, Ватанга муҳаббат, миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат туйғуларини шакллантириш мақсадида ўтказилган “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловида 18 нафар болалар анъанавий ижрочилик, эстрада қўшиқчилиги, якка рақс ижрочилиги, якка чолғу ижрочилиги йўналишлари бўйича иштирок этишди. Кўрик-танлов якунларига кўра “Анъанавий ижрочилик” йўналиши бўйича Фориш маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ҳайдарова Фотима, “Эстрада қўшиқчилиги” йўналиши бўйича 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Тўйчиев Диёр ва “Якка рақс ижрочилиги” йўналишида 59-умумтаълим мактаб ўқувчиси Омонкелдиева Ситорабонулар ғолибликни қўлга киритиб диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, кўрик-танловда фаол иштирок этган болаларга турли номинациялар бўйича эсдалик совғалари тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: