Ўқув-семинар йиғилишида тумандаги барча қишлоқ хўжалигига қарашли корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, Сув Истеъмолчилар Уюшмаси раислари ва 280 нафар фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этишди.
Ўқув-семинарни Жиззах вилоят Арнасой туман ҳокими Салоҳиддинов Файзулла Абдуллаевич кириши сўзи билан очиб берди.
Ўқув-дастуридаги масалалар бўйича “Меҳнатни муҳофаза қилиш, ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва бу борада жамоатчилик назоратини ташкил этишни жамоа шартномаларида акс эттириш” тўғрисида бирлашма кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири А.Сангилов, “Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларни амалга оширишда фермерлар олдидаги вазифалар” тўғрисида бирлашма кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири И.Турсуновлар маъруза қилишди.
Маърузалардан сўнг иштирокчилар ўртасида мулоҳаза ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Бундай семинарлар 2015 йил 28 февралгача вилоятимизни барча туманларида ўтказиш режалаштирилган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: