Жорий йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари (И.Жабборов, С.Нуруллаев) ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси (М.Якубов)лар томонидан Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мажлислар залида Соғлиқни сақлаш ходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимига қарашли Жиззах вилоятида фаолият юритаётган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга мурожатномаси мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат кодекси, шунга оид бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга критилган янгиликлар, иш берувчилар томонидан ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, жамоа шартномаси унинг бажарилиши тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбирни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Якубов кириш сўзи билан очди. Тадбирда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасига аъзо бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар ҳамда меҳнат муҳофазаси хизмати юклатилган ходимлар иштирок этишди.
Сўз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори И.Жабборовга берилди. И.Жабборов ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожатномасидаги 2021 йил учун яна бир муҳим йўналиш сифатида белгиланган тиббиёт соҳасида қуйидаги устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилишини:
Биринчидан, келгуси йилда ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашни тизимли равишда давом эттириш – энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлишлигини, бу ишлар учун 2021 йил давлат бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилганлигини, ушбу маблағлар ҳисобидан, албатта, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳам амалга оширилишини;
Иккинчидан, она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибордир.
Шу мақсадда кейинги йилдан бошлаб 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилади. Бу жараён билан 2021 йилда – 11 миллион нафар, 2022 йилда – 17 миллион нафар аҳоли қамраб олинади ва бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилишини, аёллар ва болаларни йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш орқали аҳоли ўртасида камқонлик 25 фоизга камайтирилишини ўқиб эшиттирди ва Мурожаатноманинг асосий ташаббуслари бўйича видео роликни намойиш этди.
Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқи инспектори Сухробжон Нуруллаев сўзга чиқиб, мазкур мурожаатномада фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, ташкилот ва корхона ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, ижтимоий иқтисодий масалаларни ҳал қилишда касаба уюшмалари кафолатлари, касаба уюшмаларининг иш берувчилар, давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш йўналишида белгилаб берилган масалалар тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтди. Шунингдек, ушбу мурожаатномани тўлиқ ўрганиш ва ўзимизга тегишли вазифаларни белгилаб олиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлаган ҳолда, ҳар бир ходим ўз ҳуқуқ ва манфаатларини таъминланишида, айниқса, турли тоифадаги ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қатламига мансуб, шунингдек, меҳнат фаолиятини бошлаган ёш ходимлар учун ҳуқуқий саводхонликни ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуни, Меҳнат Кодекси, шунга оид бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги янгиликлар, жамоа шартномаси ҳақида маълумот, жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимини шакллантириш асослари, жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига киритиладиган масалалар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битим, ходимларга бепул бериладиган махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш, ходимларни меҳнат муҳофазаси соҳасида ўқитиш (малакасини ошириш) юзасидан тадбир иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида муҳтарам Президентимиз Мурожатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида ҳис этиши учун амалга оширилаётган тизимли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимга қарашли бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар ҳамда меҳнат муҳофазаси хизмати юклатилган ходимлар бор имкониятларини ишга солишлари таъкидлаб ўтилди.
Тарғибот тадбири ўзаро фикр-мулоҳазалар, савол-жавоблар билан ўз якунига етди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: