Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят, шаҳар ва туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Ижроия қўмитаси йиғилишида: “Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари Жиззах вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига аъзо Ғаллаорол тумани ва Жиззах шаҳридаги бошланғич ташкилотларида иш берувчилар томонидан жамоа шартномаларида назарда тутилган ходимларнинг меҳнатини мухофаза қилишга оид киритилган бандлари ҳамда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиш аҳволи тўғрисида”, “Корхона, ташкилот ва мувссасаларда қабул қилинган жамоа шартномаларининг 2022 йилда бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий йиғилиш (конференция)лари юзасидан 2- ЖШ шакли хисоботлари тўғрисида”, “Касаба уюшма бюджетининг 2022 йил якуни бўйича бажарилиши тўғрисида”, “Арнасой тумани касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан меҳнаткашлар ва ёшлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, маданий ва спорт тадбирларини уюштириш, уларнинг дам олишларини сермазмун ўтказиш борасида олиб бораётган ишларни ўрганиш ва натижасини Ижроия қўмита йиғилиши мухокамасига киритиш”, “Арнасой туман касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан Ёшларга оид сиёсати борасида олиб бораётган ишлари тўғрисида”, “Арнасой туман касаба уюшмалари тармоқ кенгашлари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан молиявий интизомга риоя қилинишини аҳволини ўрганиш ва натижасини Ижроия қўмита йиғилиши мухокамасига киритиш”, “Арнасой тумани тармоқлари, ижтимоий суғурта бюджетидан ишловчи ходимларга санаторийларга ва уларнинг фарзандларига болаларини соғломлаштиришга 2022-2023 йилларда йўлланмалардан фойдаланиш хақида” бўлим мудирлари маъруза қилишди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: