Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси Олимпия ва паралимпия спорт турлар билан шуғулланувчи 50 нафар спортчилар Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди. Ташкил этилган саёҳат давомида ёшлар “очиқ-осмон ости музейи” деб ном олган қадимий архитектура ва кўп асрлик шаҳарнинг тарихий обидалари, меъморий манзаралари билан яқиндан танишдилар.
—Саёҳатимиз давомида Шоҳи Зинда, Гўри-Амир мақбараси, бетакрор Регистон майдони ва кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлар ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдик. Тарихий Самарқанднинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих ва келажак нафасини ҳис қилдим. —дейди Абдумалик Иброҳимов
Спортчилар саёҳат билан биргаликда U-11ва U-13 ёшлар ўртасида ўтказилган сузиш бўйича Самарқанд вилоят очиқ чемпионатида ҳам иштирок этиб қайтишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: