Жорий йилнинг 1 апрелида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитаси, Жиззах вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Жиззах вилоят Спорт бошқармаси, Жиззах вилоят Ёшлар ишлари бошқармасининг “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассаса (мактаб)лари ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда–сифатли таълим” шиори остида спортнинг мини-футбол (эркаклар), стол тенниси, шашка ва волейбол мусобақалари (эркаклар ва аёллар) бўйича Касаба уюшмаси кубоги учун спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинган бўлиб, ҳамкор ташкилотлар томонидан мусобақаларни юқори савияда ўтказиш учун тегишли чоралари кўрилди.
Ушбу қарорда вилоят Спорт бошқармасига юклатилган спорт мусобақалари ўтказиладиган жойни аниқлаш ва тайёрлаш, малакали спорт ҳакамларини жалб этиш, мусобақанинг якуний босқичи ғолиб ва совриндорларини эсдалик совғалар билан тақдирлаш вазифалари талаб даражасида амалга оширилди.
Вилоят Ёшлар ишлари бошқармасига мусобақаларни мактаб ходимлари ва ўқитувчилари орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида спорт турлари бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш, Ёшлар марказининг мини-футбол мусобақаларини ўтказиш майдончасини тайёр ҳолга келтириш бўйича керакли ишлар амалга оширилди.
Тасдиқланган “Низом” асосида Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлинмаларига таълим тизими ходимларини мусобақаларда фаол иштирок этишини таъминлаши, мусобақаларнинг биринчи босқичидан бошлаб иштирокчилар рўйхатини шакллантирилиши, спорт мактаби тренерлари, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари томонидан ҳар бир иштирокчи учун тегишли хужжатларни расмийлаштириш ва ташкилий қўмитага тақдим этилиши, мусобақа жараёнида тартиб-интизомга қатъий риоя этиш вазифалари белгиланган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ғолиб жамоа учун 30,0 млн. сўм пул, 1, 2 ва 3 ўрин эгаларига медаллар, касаба уюшмалари кўчма кубоги, 450 нафар мусобақа иштирокчиларига тушлик ташкил этилди.
Вилоят спорт бошқармаси спорт мажмуасида, Жиззах давлат педагогика университети спорт майдонларида ва Ёшлар маркази мини-футбол майдончаларида ўтказилган мусобақалар якунларига кўра биринчи ўринни ва “Касаба уюшма кўчма кубоги” ва 30,0 млн. сўм ютуқни Зарбдор тумани халқ таълими жамоаси, иккинчи ўринни Ш.Рашидов тумани ва учинчи ўринни Жиззах жахри ўқитувчилар жамоалари қўлга киритишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: