Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Бошланғич ташкилотларида Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятига амалий ёрдам

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори И.Жабборов томонидан тармоқ Ўзбекистон Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят  бирлашган қўмитасига  аъзо  бошланғич  ташкилотларида Меҳнатни муҳофаза қилиш   сохасига оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан   амалий ёрдам кўрсатилди. Амалий ёрдам Арнасой тумани ва Жиззах шахридаги бошланғич ташкилотларда ўтказилди. Шу доирада касаба уюшмаси аъзолари билан  учрашувлар ва ишчи маслаҳатлар ташкил этилди.

Учрашувлар давомида: Меҳнатни муҳофаза қилиш солҳасидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга оид ҳужжатлар ҳолати Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари Жамоа шартномаларини тузиш ва ижроси амалиёти Аъзоликни рағбатлантириш ишлари атрофлича ўрганилди. Шунингдек, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, иш берувчилар билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда касаба уюшмаси фаолларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўрганишлар  натижасида   камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатма тавсия ва тушунтиришлар берилди. Бошланғич ташкилотлар раисларига услубий ёрдам кўрсатилиб, долзарб масалалар юзасидан амалий тавсиялар тақдим этилди.

Бу каби тадбирлар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади. Тармоқ бошланғич касаба уюшма  ташкилотларида амалий ёрдам кўрсатиш ишлари  давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!