Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси”

  Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар Кенгашининг ташаббуси билан Республика “Камолот” ЁИҲ марказий Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамкорлигида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини  ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан вилоятда бир мунча ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий 2015 йилининг май-июнь ойларида вилоятдаги корхона ва ташкилотларда кўрик танловнинг 1-босқичи, туман (шахар)лар миқёсида эса 2 босқичи бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20 майдан 30 майга қадар 1-босқичи, яъни корхона ва ташкилотларда, 1 июндан 15 июнгача 2 босқич туман (шахар)лар миқёсида ўтказилиб, унда жами бўлиб 115 нафардан зиёд ёш мутахассислар 8 номинация бўйича иштирок этдилар.

Ҳар бир босқичда кўрик танлов ғолиблари тегишли тарзда рағбатлантирилиб борилди. Ушбу тадбирлар жараёнида амалга оширилган ишлар хақидаги маълумотлар вилоят ва Республика оммавий ахборот воситаларида ёритиб келинди.

Кўрик танловнинг бўлиб ўтган икки босқичларида танлаб олинган 61 нафар танлов ғолиблари вилоят миқёсидаги 3-босқичида ўзаро  бахс олиб бордилар. 

3 кун давом этган ушбу кўрик танловининг 3 босқичи саралаш жараёнидан сўнг вилоят босқичига якун ясалди. Ушбу босқичда вилоятдаги 16 ёшдан 35 ёшгача 2-босқичда ғолиб бўлган ёшлар 8 турдаги номинациялар бўйича иштирок этдилар. Кўрик танловини ўтказиш бўйича ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан иштирокчиларнинг 8 нафари 1-ўринга, 11 нафари эса 2 ва 3-ўринларига муносиб деб топилдилар.

2015 йилнинг 30 июн куни мазкур тадбирни ўтказишга ҳамкор ташкилотлар иштирокида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари томонидан танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг кичик мажлислар залида тантанали равишда ташкил этилди. Мазкур тадбирда 1,2,3 ўринни олган ёшларга тегишли Дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг масъул ходими Исаков А.И. иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!