2015 йил 24 декабрь куни Жиззах шахридаги 29-сонли Мехрибонлик уйи ҳамда 32-сонли Ақли заиф болалар мактаб-интернатида Янги йилтадбирлари ўтказилди. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши томонидан Жиззах шахридаги 29-сонли Мехрибонлик уйи ҳамда 32-сонли Ақли заиф болалар мактаб-интернати тарбияланувчилари учун маданий тадбир ташкил этилиб, 40 нафар болаларга Янги йил совғалари топширилди. Тадбирларда вилоят ва шаҳар “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази ҳамда 1-сонли Мусиқа мактаби ходимлари ва тўгарак иштирокчилари томонидан байрам концертлари намойиш этилди. Шунинг билан бир қаторда, Мехрибонлик уйи ҳамда Ақли заиф болалар мактаб-интернати тарбияланувчилари ўз санъатларини намойиш этиб, қўшиқ, рақс ва шеърлари билан иштирок этишди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: