Жиззах вилоятида мехнатни мухофаза қилиш кунига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 1 апрелдаги № 2-49 “с” сонли қарорига асосан “Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш куни”га бағишланган “Иш жойида стрессни бартараф этиш муносиб меҳнат омилларидан бири” мавзусида давра суҳбатини ўтказиш тўғрисидаги қарорини бажариш мақсадида вилоят бирлашмаси кенгашининг қарори қабул қилинди ва ушбу қарорга асосан жойларда айниқса ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган корхона, ташкилотларда хамкор ташкилотлар билан хамкорликда ушбу кунга бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтди.
Жорий йилни 28 апрел куни вилоят бирлашмасининг мажлислар залида хамкор ташкилотлар яъни вилоят меҳнат бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Саноатгеоконтехназорат” минтақавий инспекцияси, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, вилоят табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда давлат бошқарув органлари вакилларининг иштирокида вилоят худудидаги корхона, ташкилот раҳбарлари, меҳнатни мухофаза қилиш мухандислари касаба уюшма фаоллари билан “Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш куни”га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, ушбу давра суҳбатини бирлашма кенгаши раиси Н.Пардаев кириш сўзи билан очди ва йиғилишни олиб борди.
Ушбу давра суҳбатида жами 103 та фаоллар қатнашди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: