2016 йил 29 апрел куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари хамда ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди.
Бирлашма кенгашининг раёсат йиғилишида: “Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2016 йил 1-чоракдаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалари хақида”, “Мирзачул туманидаги корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда жамоа шартномаларининг роли тўғрисида”, “Вилоятда 2016 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ёзги мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”, “Вилоят касаба уюшма ташкилотлари томонидан Федерация ҳамда бирлашма кенгашлари “Соғлом она ва бола йили” дастурлари ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”, “Бирлашма кенгашининг 2015 йил 26-мартдаги 24-2 сонли “Зомин туманидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларини намунали тарзда тайёрлаш бўйича олиб борилган ишлар ҳақида”ги раёсат қарорини бажарилиши тўғрисида” ги масалалар юзасидан бирлашма кенгаши бўлим мудирлари, тегишли туман тармоқ кенгаш раислари ахборотлари тингланди ва Федерацияси Кенгаши томанидан қабул қилинган қарорлар юзасидан тегишли вазифалар ва чора-тадбирлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: