Жиззах вилояти тоғли “Уобсой” қишлоғида жойлашган 100 ўринли замонавий типдаги Ш.Рашидов номли оромгоҳида ўтган 2015 йилги мавсумда 6 босқичда 602 нафар мактаб ўқувчилари соғломлаштирилиб, белгиланган режа 120.4 фоизга бажарилди.
Жорий йилда ҳам соғломлаштириш мавсумига пухта ҳозирлик кўрили ва 6 июнь куни 100 нафар болалар оромгоҳга кириб келишди. Шулар жуласидан 25 нафар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи махсус мактаб-интернат тарбияланувчиларига касаба уюшмаларининг бепул йўлланмалари берилди. Вилоятнинг шаҳар ва туманлари болаларидан ушбу оромгоҳда дам олишга бўлган талаб ошиб бораётганлиги сабабли бу йилги мавсум давомида 6 босқичда фаолият юритиши режалаштирилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: