Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Ўзбекозиқовқат холдинг” холдинг компанияси ўртасидаги “Йилнинг энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” танловини ўтказиш тўғрисида Қўшма қарори ҳамда Жиззах туман Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши 2016 йил 23 майдаги №05-46 сонли Раёсат қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах туман озиқ-овқат саноати ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” танлови бўлиб ўтди. Кўрик танловда 4 нафар ёш мутахассислар иштирок этди. Танлов якуни бўйича;
I – ўринни “Вonu shirinliklari” масъулияти чекланган жамияти технологи Ибатов Ойбек Кавулович;
II – ўринни “Чақмоқ” кичик корхонаси иш юритувчиси Якубжонов Воҳиджон Зафар ўғли;
III – ўринни “Бекзод-П” кичик корхонаси раҳбари Бўстонов Бобур эгалладилар.
“Йилнинг энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита аъзолари II -боскичда иштирок этиш учун кўрик танловда I – ўринни эгаллаган “Вonu shirinliklari” масъулияти чекланган жамияти технологи Ибатов Ойбек Кавулович номзодини тавсия этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: