Жорий йилнинг 21-23 апрель кунлари Жиззах вилоятининг корхона, ташкилот ва муассасаларидан 123 нафар ходимлар “Афсона” поездида Ургенч ва Хива шаҳарларига саёҳатга бориб қайтишди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Касаба сайр” шўъба корхонаси ташкил этган ушбу саёҳат Мустақиллик йилларида қайта қурилиб, замонавий кўриниш олаётган Ургенч ҳамда “Юнеско” ҳалқаро ташкилоти томонидан “Шарқ дурдонаси” деб тан олинган қадимги Хива шаҳарларига саёҳат Жиззахликларда катта қизиқиш ўйғотди ва хотираларида ўчмас таъсуротлар қолдирди.
“Афсона” поезди саёҳатчилари учун профессионал Гидлар бириктирилиб, Хива шаҳри тарихий обидалари, айниқса “Ичан қалъа” комплекси тўғрисида қизиқарли маълумотларни сўзлаб беришди. Саёҳат сўнгида қулай темир йўл купе-вагонларида ўз жойларини эгаллаган туристлар ўз таъсуротлари билан ўртоқлашиб, Жиззах шаҳрига қайтишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: