Жорий йилнинг 2 май куни Арнасой туманидаги “Гуллола” тўйхонасида 53 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди. Тўйхона банерлар, шиорлар, ибратли сўзлар шар ва ҳар хил безаклар ўрнатилиб, байрамона безатилди. Тўй болалар учун кийим-кечак сифатида бир хил андозадаги зар чопон, салла, костюм-шим, кўйлак, галстук-бабочка, ички кийим ва туфлилар, спорт костюми, футболка, шортик ва бошқа кийимлар совға қилинди.
Суннат тўйида иштирок этган туман ҳокими Э.Солиев сўзга чиқиб, тўй болалар ва уларнинг яқинларини табриклади ҳамда уларга Президент совғаси – китоблар жамламаси ва депозит ҳисоб рақамига бир миллион сўмдан маблағ ўтказиб берилган омонат дафтарчаларини тантанали топширди. Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги ҳомийлигида Наманган шаҳридаги велосипед ишлаб чиқарувчи корхонадан 53 та болалар велосипедлари олиб келинди ва байроқча ҳамда шарлар билан безатилиб, ҳар бир болага топширилди. Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Н.Нушаров, вилоят Маҳалла жамғармаси, вилоят “Камолот” ЁИҲ вакиллари, туман раҳбарлари, тўй болаларнинг ота оналари ва қариндошлари жами 450 киши иштирок этди. Тўйда вилоят маданият бошқармаси ва туман маданият бўлими хонанда ва созандалари ўз санъатларини намойиш этишди.
Тўйхонага ўрнатилган видеопроектор экранлари орқали Президентимизнинг Ўзбекистон ҳалқи билан учрашув ва суҳбатлари тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди. Арнасой тумани суннат тўйи намунали, тинч, осойишта ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: