2019 йилнинг 22 апрел кунлари Жиззах давлат педагогика институти Маънавият маркази мажлислар залида 28 апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар доирасида Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Меҳнатга оид ҳуқуқингизни биласизми” мавзусида ёш ўқитувчи ва талабалар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқот иштирокчилари Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раиси маслаҳатчиси М.Абдурахмонов, Жиззах давлат педагогика институти Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи М.Ибрагимов, Жиззах вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази бошлиғи Х.Каримов ҳамда Жиззах шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими инспектори лейтинант С.Холмуродовлар мавзуга оид маърузалари билан чиқишлар қилишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: