Бахмал туманининг “Навруза” тўйлар мажмуасида 50 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди. Тўйхона банерлар, ибратли сўзлар шар ва ҳар хил безаклар ўрнатилиб,байрамона безатилди. Тўй болалар учун кийим-кечак сифатида бир хил андозадаги зар чопон, салла, костюм-шим, кўйлак, галстук-бабочка, ички кийим ва туфлилар, спорт костюми, футболка, шортик ва бошқа кийим-кечаклар олиб берилди. Суннат тўйида иштирок этган туман ҳокими Б.Сафаров сўзга чиқиб, тўй болалар ва уларнинг яқинларини табриклади ҳамда уларга Президент совғаси – китоблар жамламаси ва депозит ҳисоб рақамига бир миллион сўмдан маблағ ўтказиб берилган омонат дафтарчаларини тантанали топширди. Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги ҳомийлигида Наманган шаҳридаги велосипед ишлаб чиқарувчи корхонадан 50 та болалар велосипедлари олиб келинди ва байроқча ҳамда шарлар билан безатилиб, ҳар бир болага топширилди. «Ўзтелеком» АК вилоят бўлими билан хамкорликда тўй ўтадиган жойга 2 та проекторли экранлар ўрнатилди. Экранлар орқали Президентимизнинг Ўзбекистон ҳалқи билан учрашув ва суҳбатлари тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: