Жорий йилнинг 6 март куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VI кенгаши Мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Кун тартибига асосан Бирлашма кенгашининг VI – йиғилишида: “Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисида” масала бўйича Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров маъруза қилишди. Маърузада касаба уюшмаси ташкилотларда йўл қўйилган камчиликлар тўлиқ мухокама қилиниб, касаба уюшмаси ташкилотларига вазифалар белгиланди.
Шунингдек, бирлашмаси кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида масалалар атрофлича мухокама этилилиб, 2019 йилда касаба уюшмалари олдидаги бажариладиган ишлар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: