2021 йилнинг 11 феврал куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари томонидан Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Жиззах вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлари, ўрта тибий ходимлари, кичик тиббий ходимлари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғибот тадбири ўтказилди. Тарғибот тадбирини Вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси М.Наматов кириш сўзи билан очди.
Ташкил этилган “Тарғибот тадбири”да Жиззах вилояти бўйича Меҳнат ҳуқуқ инспектори Сухробжон Нуруллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги 2021 йил учун яна бир муҳим йўналиш сифатида белгиланган тиббиёт соҳасида қуйидаги устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилиши яъни:
Биринчидан, келгуси йилда ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашни тизимли равишда давом эттириш – энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлишлигини, бу ишлар учун 2021 йил давлат бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан, албатта, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳам амалга оширилишини;
Иккинчидан, она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибордир. Шу мақсадда кейинги йилдан бошлаб 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилади. Бу жараён билан 2021 йилда – 11 миллион нафар, 2022 йилда – 17 миллион нафар аҳоли қамраб олинади ва бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилишини, аёллар ва болаларни йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш орқали аҳоли ўртасида камқонлик 25 фоизга камайтирилишини ўқиб эшиттирди ва Мурожаатноманинг асосий ташаббуслари бўйича видео ролик намойиш этилди.
Мурожаатномада кўтарилган масалалар, белгилаб берилган устувор вазифаларнинг барчаси халқимиз турмуш даражасини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини, юртимиздаги барча соҳаларда мавжуд вазият, қисқа вақт ичида мамлакатимиз нуфузи ва салоҳиятини янги босқичга кўтариш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, кўзланаётган марралар ва уларга эришиш борасидаги вазифаларга бағишланганлиги, юртимизнинг ҳар бир фуқароси юрагидан жой олганлиги эътироф этилди.
Тадбирда Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник инспектори И.Жабборов сўзга чиқиб, тиббиёт марказида ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиниши, меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этилиши, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши, муносиб меҳнат шароитларини яратиб берилиши, ходимларнинг шикастланишларини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши, жамоа шартномаларида белгилаб олинган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битим, ундаги тадбирларга маблағ ажратилиши ҳақида тушунтиришлар берди.
Тадбир якунида муҳтарам Президентимиз Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида ҳис этиши учун амалга оширилаётган тизимли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Жиззах вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлари, ўрта тиббиёт ходимлари, кичик тиббий ходимлари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассисларига бор имкониятларини ишга солишлари таъкидлаб ўтилди.
Тарғибот тадбири савол-жаволар билан иштирокчиларнинг фаоллигида ўз якунига етди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: