Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2017 йил 25 июлдаги тасдиқланган амалий семинар ўтказиш жадвалига асосан 2017 йил 26-27 июл кунлари Жиззах шахар тиббиёт бирлашмаси, Жиззах худудий электр тармоклари корханаси ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармаси касаба уюшмаси кумиталари томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилган Форум бўйича амалий семинар ўтказилди.
Амалий семинарларда корхона, ташкилот, муассасалардан бош врачлар, хамширалар, бўлим бошликлари, мухандислар, кичик тиббий ходимлар, цех касаба уюшмаси кумита раислари, аъзолари ва касаба уюшма фаоллари қатнашиб, жорий йилнинг 16 июнда “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остидаги бўлиб ўтган Форумни мазмун-мохияти, унда кабул килинган хужжатлар, белгиланган вазифалар бўйича семинар иштирокчиларига батафсил тушунча берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: