2017 йил феврал ойида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши биносида тизимдаги касаба уюшмаларини малакали кадрлар билан янада мустаҳкамлаш, бошланғич касаба уюшмалари органларида кадрларни ўқитиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ тармоқдаги бошланғич касаба уюшмаcи қўмита раислари учун ўқув-курслари ўтказилмоқда. Ўқувда янги сайланган бошланғич касаба уюшма қўмита раислари Жиззах шахар таълим фан ва маданият, соғлиқни сақлаш, энергетика, алоқа, агросаноат ходимлари жами 2 та гуруҳ бўлиб, 50 та тингловчлар қатнашди.
Режа асосида “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, ишни режалаштириш”, “Касаба уюшмалари органларида иш юритишни ташкил этиш”, “Ўзбекистон Республикаси “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида имзоланган Бош келишув” Жамоа шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий асослари”, “Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солиш ҳамда низоларни ҳал этишнинг ҳуқуқий асослари”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг рoли” мавзуларда бирлашманинг тегишли бўлимлари ўқувлар ва амалиёт машғулотларини ўтқазиб, слайд орқали тушунча берди. Ўқув жараёнида савол-жавоблар бўлиб, ўқув-курслари юқори савияда ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: