Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб 28 апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилиниб, ушбу кунда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида дунё ҳамжамиятини иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтқазилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида 2017-2019 йиллар учун имзоланган Бош келишув асосида ижтимоий шериклар билан ўзаро ҳамкорликнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, бу борадаги ишларни кучайтиришда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 18 мартдаги 6-31”с” сонли, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2017 йил 21 апрелдаги 9-19”с” сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан бирлашмада 2017 йилнинг 28 апрел куни Давра суҳбати ўтқазилди.
Давра суҳбатига вилоят Меҳнат бош бошқармаси Бош Давлат меҳнат техника инспектори, “Саноатгеоконтехназорат” минтақавий инспекцияси етакчи мутахассиси, Давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг меҳнат гигиенаси бўлими бошлиғи, Савдо-саноат палатасидан вакил ва бошқа мутассади ташкилот, корхона ҳамда муассасалардан ходимлар таклиф этилиб, дастур асосида маърузалар эшитилди.
Давра суҳбатида Туман, шаҳар тармоқ касаба уюшмаси Кенгаши раислари, йирик бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари ҳамда ташкилот ва корхоналарнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари қатнашди. Давра суҳбати юқори савияда ўтқазилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутассади ташкилотлар вакиллари томонидан жавоблар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: