Жиззах вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Жиззах туман маиший хизмат касб ҳунар коллежининг 30 нафар фаол ишчи ходимлари жорий йилнинг 12 ноябрь куни қадимий Cамарқанд шаҳрига туристик саёҳат уюштиришди. Ушбу туристик саёҳат бевосита касаба уюшма қўмитаси ҳомийлигида ташкил этилди. Саёҳтатга коллежда ишловчи пахта йиғим теримида фаол иштирок этган, 30 нафар фаол ишчи ходимлардан иборат гуруҳ бориб келди. Саёҳат давомида қадимий Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларини, мадраса ва музейларини шу жумладан, Регистон майдонида, А.Темур мақбараси, Шоҳи Зинда мақбарасида ва шу билан бирга мамлакатимизнинг биринчи президенти И.Каримов ётган Ҳазрати Хизр мажмуасида ҳам бўлиб қайтишди.
Жиззах туман маиший хизмат касб ҳунар коллежи ишчи ходимлари мамлакатимизнинг биринчи Президентига қабрини зиёрат қилишиб, Президент қабрига гуллар қўйишди. Қуръон ўқилиб тиловат қилинди.
Ушбу саёҳатга Жиззах туман маиший хизмат касб ҳунар коллежи касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси ташкил этилди ва касаб уюшма қўмитаси томонидан 700,0 минг сўм маблағ сарфланди. Ташкил этилган туристик саёҳатдан кейин бошқарма ишчи ходимлари кўтаринки кайфиятда яна ўз иш фаолиятларини бошлаб, бундай туристик саёҳатларни ҳар йили кўпроқ ташкил этилишини сўраб қолишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: