Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Давра суҳбати

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил      12 декабрдаги 5-37”с” сонли “Касаба уюшмалари фаолиятига оид қонунларга киритилган ўзгартиришлардан келиб чиқадиган вазифалар” мавзусидаги Давра суҳбатларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”  ги қарорининг ижроси бўйича 2016 йил 29 декабрь куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида Давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Қаҳрамони П.Зиятов, Халқ депутатлари вилоят, шахар ва туман кенгашлари депутатлари, вилоят Меҳнат бош бошқармаси вакили, касаба уюшмаси фаоллари, тармоқларнинг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, барча тармоқ туман(шаҳар) кенгаши раислари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини белгиланган Дастурга кўра вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Н.Пардаев кириш сўзи билан очди ва  “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан касаба уюшмаларининг вазифалари” мавзусида маъруза қилди.

Шундан сўнг Жиззах вилоят Меҳнат Бош бошқармасининг вакили Ж.Ишонқуловнинг “Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонунини амалга киритишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги, вилоят касаба уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юридик бўлими мудири Э.Умурзаковнинг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида”ги маърузалари эшитилди. Мазкур давра суҳбатида “Ишонч” газетасининг вилоят бўйича мухбири хам иштирок этди. Дастур сўнгида иштирокчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди хамда давра суҳбати якунланди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!