2017 йил 12 апрель куни Жиззах шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги мактаблар ва мактабгача тарбия муассасалари раҳбарлари ва бошланғич касаба уюшмаси органлари раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашидан юридик бўлим мудири Э.Умурзаков, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашидан масъул ташкилотчи Б.Қодиров, тармоқнинг шаҳар кенгаши раиси ўринбосари М. Ҳатамова, Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассиси И.Исаева, Жиззах шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири М.Зоиржоновлар иштирок этишди ва маъруза қилишди. Давра суҳбатида меҳнат шартномалари тузиш, меҳнат интизомига риоя қилиш масалаларида меҳнат қонунчилигида белгиланган талаблар бўйича Э.Умурзаковнинг маърузаси қизиқиш билан тинганди ва қизғин савол-жавобларга қўшилиб кетди. М.Ҳасанова эса муассасалардаги жамоа шартномаларининг аҳамияти ва жамоа шартномасидаги тарафларнинг мажбуриятлари тўғрисида маъруза қилди. И.Исаева халқ таълими ходимларига тўланадиган меҳнат ҳақи, уни молиялаштириш, таълим муассасаларида дарс ўтиш бўйича қонунга киритилган ўзгартиришлар ҳақида маъруза қилди. Б.Қодиров ва М.Зоиржоновлар эса иш берувчи билан касаба уюшмаси органи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва бу масаладаги муаммолар тўғрисида маъруза қилишди. Маърузалардан сўнг мутахассислар билан савол-жавоблар бўлди,Давра суҳбати тасвирга олиниб, кўтаринки руҳда ўтди ва иштирокчилар етарли маълумот ва тушунчаларга эга бўлишганлигини маълум қилишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: