Вилоятнинг Дўстлик тумани марказида янги қурилган “Зиё” тўйлар мажмуасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Арнасой, Зафаробод, Пахтакор, Ш. Рашидов ва Дўстлик туманларининг 19 нафар келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари тантанали тарзда ўтказилди. Келин-куёвлар учун тўй куни ва кундалик ҳаёт учун зарур бўлган кийим-кечаклар, костюм-шим, кўйлаклар, куртка, пиджак, икки хил спорт костюми, ички кийимлар, крассовка ва туфлилар, чойшаблар жамламаси ва бошқа кийим-кечак ва анжомлар олиб берилди. Никоҳ тўйида иштирок этган вилоят ҳокими У.Узоқов сўзга чиқиб, келин-куёвлар ва уларнинг яқинларини самимий табриклади ҳамда уларга Президент совғаси – мебеллар жамламаси етказиб берилганлиги тўғрисида барча никоҳ тўйи иштирокчиларига маълум қилди. Вилоят ҳокимлиги ҳомийлигида келтирилган замонавий LCD телевизорлари ҳар бир келин-куёвга совға тариқасида топширди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосари Г.Тўраева, Дўстлик туман ҳокими А.Арипов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ ходимлари, жамоатчилик вакиллари, келин-куёвларнинг ота оналари ва қариндошлари жами 450 киши иштирок этди.
«Ўзтелеком» АК вилоят бўлими билан хамкорликда тўй ўтадиган жойга LED катта экрани ўрнатилди. Экран орқали Президентимизнинг Ўзбекистон ҳалқи билан учрашув ва суҳбатлари тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди. Дўстлик тумани никоҳ тўйи намунали, тинч, осойишта ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: