Жорий йилнинг 24 апрель куни соат 11-00 дан 13-00 гача Дўстлик туманидаги “Зиё” тўйлар мажмуасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да 50 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Каримов ва тўйни ўтказиш юзасидан тузилган вилоят ва туман ҳокимликлари ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан намунали тарзда ташкил этилди. Тўйхона банерлар, ибратли сўзлар шар ва ҳар хил безаклар ўрнатилиб,байрамона безатилди. Тўй болалар учун кийим-кечак сифатида бир хил андозадаги зар чопон, салла, костюм-шим, кўйлак, галстук-бабочка, ички кийим ва туфлилар, спорт костюми, футболка, шортик, яъни ҳар бир болага 500000 сўмдан Жами 25 млн. сўмлик кийим-кечаклар олиб берилди.
Суннат тўйида иштирок этган туман ҳокими А.Арипов сўзга чиқиб, тўй болалар ва уларнинг яқинларини табриклади ҳамда уларга Президент совғаси – китоблар жамламаси ва депозит ҳисоб рақамига бир миллион сўмдан маблағ ўтказиб берилган омонат дафтарчаларини тантанали топширди. Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги ҳомийлигида Наманган шаҳридаги велосипед ишлаб чиқарувчи корхонадан 50 та болалар велосипедлари олиб келинди ва байроқча ҳамда шарлар билан безатилиб, ҳар бир болага топширилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосари Г.Тўраева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев, туман ҳокими А.Арипов, жамоатчилик вакиллари, тўй болаларнинг ота оналари ва қариндошлари жами 470 киши иштирок этди. Тўйда Жиззах шаҳридан ташриф буюрган санъат усталари ва туман маданият бўлими хонанда ва созандалари ўз санъатларини намойиш этишди. «Ўзтелеком» АК вилоят бўлими билан хамкорликда тўй ўтадиган жойга 2 та проекторли экранлар ўрнатилди. Экранлар орқали Президентимизнинг Ўзбекистон ҳалқи билан учрашув ва суҳбатлари тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди. Тўй куни туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан хавфсизлик чоралари кўрилди. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тез ёрдам машиналари навбатчилиги ташкил этилди.
Тўй жараёнлари видеотасвирга олиниб, диск тайёрлаш, олинган фотосуратлар асосида фотоальбом тайёрлаш юзасидан иш олиб борилаяпти. Дўстлик тумани суннат тўйи намунали, тинч, осойишта ўтказилди. Бўлиб ўтган суннат тўйи вилоят, республика телевидиниесида, “Ишонч”, “Жиззах ҳақиқати” ва туман газеталарида ёритилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: