Бугун юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни бугунги кунидан рози қилишдан иборат. Бу эзгу ният йўлида олиб борилаётан залворли ишларнинг кўлами кундан-кунга янада ортиб, янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда. Буни Манас қишлоғи мисолида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳаётга жорий қилинаётган “Обод қишлоқ” дастури, унинг узвий давоми бўлган “Обод маҳалла”,”Обод марказ” дастури асосидаги янги тизим орқали қишлоқларимиз, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда рўй бератган ўзгаришлар, уларда яшаётган миллионлаб юртдошларимизнинг ҳаётидаги янги саҳифалар орқали англаш қийин эмас. Президентимиз ташаббуси билан оддий одамларнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини қондиришга, айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Аммо, ҳали бу борада турмуш ташвишлари, иложсизлик руҳиятини эзаётган юртдошларимизнинг кундалик ҳаётларини яхшилаш борасидаги муҳим ишлар, кечиктириб бўлмайдиган вазифалар етарлича.
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан мушкул аҳволга тушиб қолган оилаларга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси бошчилигида Республика “Маҳаллалар” кенгаши, “Хотин-қизлар қўмитаси”, “Маънавият ва маърифат маркази” ҳамда “Оила илмий маркази” ходимларидан иборат ташкил этилган ишчи гуруҳ уч кун давомида Жиззах вилояти Пахтакор туманининг 14 маҳалласидаги 380 дан зиёд оиладаги хотин-қизлар билан мулоқат ўтказиб, уларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқди.
Жиззах чўлини ўзлаштиришнинг даслабки даврида – 1967 йилда ташкил этилган тумандаги инфратузилма иншоотларида – уй-жойларни сақлаш, йўллар инфратузилмаси, коммунал, ижтимоий соҳалардаги ўткир муаммолар юзага чиқиб, аҳолининг ҳақли эътирозларига, давлат идораларига бўлган мурожаатларининг ошишига олиб келди.
72 минг нафарга яқин аҳолиси бўлган туманидан 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти вертуал қабулхонасига 3 минг 482 та турли йўналишдаги мурожжатлар келиб тушган бўлса, мурожаатларнинг қарииб 50 фоизига яқини аёллар томонидан қилинган.
Ишчи гуруҳи ўрганиш давомида хотин-қизлар томонидан билдирилган муаммоларнинг 23,7 фоизи уй-жой билан таъминлаш ва мавжуд уй-жойини таъмирлаш, 7,7 фоизи саломатлигини тиклаш, 45,5 фоизи моддий ёрдамга мухтожлиги, 8,5 фоизи иш билан таминлаш, 1,6 фоизи тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит ажратиш, 1,2 фоизи коммунал соҳа. 15 фоизидан ортиғи оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг нотинчлиги, таълим ва бошқа йўналишларга эканлиги аниқланди.
Вилоят хокимлигида ушбу ўрганишларлар якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ишчи гурух раҳбари Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ишчи гуруҳ ўрганишлари якунлари бўйича маъруза қилди.
2019 йил декабрь ҳолатига кўра, вилоятида 1 минг 948 нафар хотин-қизлар оғир турмуш шароитида яшамоқда, 504 нафар хотин-қизлар зўрлик ишлатишдан жабр кўрган, оилавий ажримлар сони 1 минг 79 тани, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар сони 414 тани ташкил этади. жиноят содир этишда иштирок этган аёллар 200 тани ташкил этмоқда, ачинарлиси, 63 та жиноят ёш қизлар томонидан содир этилган. Вилоятда бошқа ҳудудлардан фарқли ўлароқ аёллар ўртасидаги жиноят ошган, Ўз жонига қасд қилган хотин-қизлар сони ҳам ўтган йилга нисбатан 26 тага кўпайган. Вилоятда мазкур холатда Республика бўйича энг юқори ўринда турибди. Энг ачинарлиси 13 минг нафар опа-сингилларимиз ишсиз, дея такидлаб ўтди нотиқ ўз сўзида.
Ишчи гурух тавсияси билан ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга касаба уюшмалари Федерацияси томонидан моддий-маънавий кўмак кўрсатилди. Ижтимоий кўмакка мухтож аёллардан 15 нафарга жами 34,5 миллион сўм моддий ёрдам, 6 нафарига замонавий тикув машинаси, 7 нафарига саломатлигини тиклаш учун санаторияларга бепул йўлланма берилди.
Шунингдек, туманга иккита турар жой биноси қурилиши учун 6 миллиард сўмлик, ер ости сизот сувларини чиқариб кетиш ишлари учун 3 миллиард сўмлик сертификатлар топширилди. Ўрганишлар натижасида 362 та муаммоларини ечиш учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда.
Тадбирда иштирок этган пахтакорлик хотин-қизлар Президентимиз томонидан берилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдиришди. Йиғилишда Ўзбекистон Олий Мажлиси раиси Танзила Норбоева иштирок этиб сўзга чиқди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: