Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

«Energy» оромгоҳида китоб менинг дўстим акцияси ўтказилди

Бугунги кунда юритмизда ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш, дунёқарашини кенгайтириш, бадиий адабиётга бўлган меҳрини ўстириш, китоб тарғиботи орқали маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунга Юртбошимизнинг 5 та муҳим ташаббуслари доирасида ҳам тўртинчи ташаббус-“Ёшлар манавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш”га йўналтирилганлигини асос қилиб олиш мумкин.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг Ёшлар бирлашмаси томонидан вилоятдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларда ёз мавсумида болаларни мазмунли дам олдириш мақсадида “Оромгоҳларда 5 та муҳим ташаббус” лойиҳаси  доирасида “Китоб менинг дўстим” номли викторина ва акциялар ўтказилди.

Жумладан Energy болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказилган “Китоб менинг дўстим” викторинасида болажонлар саволларга жавоблар беришдан ташқари, бадиий асарлардан саҳна кўринишлари билан иштирок этиб, ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Ёшлик гуруҳ аъзоси Эркинова Покиза оромгоҳда ўзининг билими ва ҳаракатчанлиги билан викторинада фаол иштирок этиб, энг юқори балл билан “Энг яхши китобхон” номинацияси биринчи даражали дипломи билан тақдирланди.

Тадбир сўнгида ғолиб жамоаларнинг барча аъзолари китоблар ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!