Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг энг баҳаво тоғли зонасида жойлашган “Уобсой” қишлоғидаги Жиззах аккумулятор заводига қарашли замонавий “Энержи” оромгоҳида шу йилнинг 17 июль куни учинчи босқичнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Оромгоҳда ўтказилган ушбу тадбирда вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи аъзолари, “Ёшлар иттифоқи” фаоллари, оромгохга алоқадор ташкилотлар вакиллари ва ота-оналар иштирок этишди. Оромгоҳнинг учинчи боскичида дам олаётган болалар, шу жумладан Оролбўйи минтақаси Беруний туманидан келган 30 нафар болажонлар ҳам оромгоҳга ташриф буюрган мехмонларни кўтаринки кайфиятда, ўзларининг миллий ва эстрада йўналишидаги ижод намуналари, рақс ва қўшиқлари билан кутиб олишди.
Шунингдек, тадбирда вилоятнинг таниқли болалар ижодий жамоаларининг чиқишлари намойиш этилди. Оромгохга ташриф буюрган мехмонлар яқинда қайта қурилган болалар оромгохи ётоқхоналари, ошхона, тиббиёт, маънавият ва маърифат хонаси ва бошқа объектлари билан танишдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: